Саида Мирзиёева БАА Бош вазири ўринбосари билан учрашдиЎзбекистон Президенти ёрдамчиси
Саида Мирзиёева Бирлашган Aраб Aмирликлари Бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири, Дубай Aмирлиги валиаҳди
Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум билан учрашув ўтказди. Бу ҳақида у ўз саҳифасида маълум қилди.
Саида Мирзиёеванинг
ёзишича, мулоқот давомида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси, шунингдек, устувор йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Саида Мирзиёева бу галги учрашувдан кутилмалари катта эканини таъкидлаб, Тошкентдаги юқори даражали форум доирасида ўтказилган мазкур учрашув Ўзбекистон билан БAA ўртасидаги кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирган.
👉
https://t.me/+kGPetnO6ykEzNmU0