Телеграм каналларида тарқалган мурожаатнома бўйича тушунтирув
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг коронавирус пандемияси шароитида аҳолини моддий, маънавий
қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш юзасидан қабул қилинаётган барча Фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш борасида «Агробанк» томонидан муайян вазифалар амалга оширилмоқда.
Банк бошқаруви, Ёшлар иттифоқи ва Касаба уюшмаси ташаббусига кўра, «Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатининг меҳр ва мурувват ойида банк ходимларини иҳтиёрийлик асосида ҳимояга муҳтож оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, ёлғиз қарияларга меҳр-саховат кўрсатишга чақиради.
Жорий йилнинг 24 апрель куни «Банкир кундалиги» телеграм каналида Агробанк ходимларни мажбурлаб «Саховат ва кўмак» жамғармасига 5 кунлик иш ҳақи ўтказилмокда рукни остида хабарлар чиқарилган.
Шуни маълум қиламизки , «Саховат ва кўмак» жамғармасига ходимлар томонидан 5 кунликкача (ходим истагига кўра 1 кунлик, 2 кунлик маблағ ҳам ўтказилса бўлади) иш ҳақи маблағини ўтказиш мутлақо ихтиёрийдир. Муқаддас ойда ҳимояга мухтож оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қолган қарияларга меҳр-саховат кўрсатиш мақсадида бўлган ходимлар ўз хоҳишлари билан уларга ёрдам бера олишлари учун яратилган имкондир!
“Агробанк” тизимида йўлга қўйилган ушбу хайрия нафақат филиал, аввало бош офис ходимларига ҳам қаратилган.